Узбек O'zbek
Дэниэл Жеймс: «МЮ»даги дебют ўйинимда гол уришни орзу қилгандим»
Душанба, 12 Август
2207

«Манчестер Юнайтед»нинг янги аъзоси, клубдаги расмий дебютини АПЛ 1-турида «Челси»га қарши (4:0) ўтказиб, гол урган Дэниэл Жеймс учрашув таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Дебют ўйинингда майдонга тушиб, гол урсанг ўйин ҳақида хулоса гапириш осон эмас экан. Бу орзум эди. Оле ўзимни кўрсатишга тайёр бўлиб туришимни айтганди. У ўйна ва ўйинингдан роҳат ол, деб айтди.

Мавсумолди тайёргарлик даврида қўллаб келганларимизни бугун яхши амалга ошира олдик – юқори прессинг қўллаб, тўпни эгаллаб олдик. Ҳисоб 3:0 ва 4:0 бўлиб турганда ҳам тўпни яхши назорат қилдик. Бу бизга кейинги ҳафта учун яхши кайфият беради», – деган Жеймсдан иқтибос келтирди BBC.

«Юнайтед» кейинги турни 19 август куни «Вулверҳэмптон» майдонида ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз