Узбек O'zbek
Балотеллининг янги клуби унга 5,4 млн евро бошланғич бонус тўлайди
Душанба, 12 Август
3021

Ҳужумчи Марио Балотелли ва «Фламенго» ўртасида имзоланиши кутилаётган шартноманинг баъзи шартлари маълум бўлди.

Итальян матбуотига кўра, эркин агент мақомидаги футболчи Рио-де-Жанейро шаҳри клуби билан 2,5 йиллик битим тузиб, бу вақт мобайнида жами 15,4 млн евро ишлаб олади.

Балотеллига шартнома имзолагани учун 5,4 млн евро бонус тўланади, унинг йиллик иш ҳақи эса солиқларни чегириб ташлаганда 4 млн еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Марио ўтган мавсумни «Марсель» таркибида якунлаган эди. У бундан олдин «Ницца», «Милан», «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Интер» клубларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз