Узбек O'zbek
Сарри: «Мен одатда мавсумни омадсиз бошлайман»
Якшанба, 11 Август
2231

«Ювентус» бош мураббийи Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида «Атлетико»га қарши (1:2) Стокҳолмда кечган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шогирдларининг ҳаракатларидан кўнгли тўлганини айтиб, одатда Италияда мавсумни у қадар ҳам омадсиз бошлай олмаслигини эслаб ўтди.

«Жамоам ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилдим, айниқса биринчи бўлимда уларнинг ўз ишларига қандай муносабатда бўлишганидан кўнглим тўлди. Қолаверса, биз ўзимиздан кўра яхшироқ жисмоний тайёргарликка эга рақиба қарши ўйнадик.

Иккинчи голга ўхшаш голларни ўтказиб юбормаслигимиз керак, лекин бу ҳам мавсумолди тайёргарлигининг бир қисми. Биринчи бўлимда тўп билан техник жиҳатдан яхши ишладик, бунақасини анча вақтдан буён кўрмагандим.

Одатда мен мавсумни омадсиз бошлайман. «Челси»ни ҳисобга олмаганда – мен у ерда АПЛга янги келган мураббий учун рекорд даражадаги узоқ мағлубиятсиз серияни қайд этгандим. Италияда эса дастлабки ҳафталарда доим қийинчиликка учраганман», – деган Саррининг сўзларини келтирди Football Italia.

Маълумот учун, амалдаги чемпион А Серияни 24 август, шанба куни «Парма» майдонидаги ўйин билан бошлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз