Узбек O'zbek
Сарри: «Дибаланинг келажагини мен ҳал қилмайман. Лекин 6та футболчини сотишимиз керак»
Якшанба, 11 Август
3851

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри Пауло Дибаланинг келажаги ҳақида гапирди.

«Дибала жами 2та машғулотда қатнашди, шунинг учун у ҳақида гапиришга эрта. У ҳали яхши формада эмас. Дибаланинг кетишини мен ҳал қилмайман. Аммо биз 6та футболчини сотишимиз керак.

Мен барчани сақлаб қолишни хоҳлардим, аммо Чемпионлар Лигаси қайдномасига фақат 22та футболчи ва 3та дарвозабонни кирита оламиз. Шунинг учун кетишни истаганлар бўйича қарор қабул қилишимиз керак. Яна бизда клуб тарбияланувчилари ҳам жуда оз.

Бизни трансфер ойнаси якунигача бўлган оғир 20 кун кутмоқда. Айрим футболчилардан айрилиб, таваккал қилишга мажбурмиз», – дея Саррининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз