Узбек O'zbek
Ругани бўлажак клуби билан келишиб олди, бу «Арсенал» эмас
Якшанба, 11 Август
2751

«Ювентус» ҳимоячиси Даниэле Ругани «Рома»га ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport.

Нашрга кўра, 25 ёшли футболчи Рим клуби билан келишиб олган. Эндиликда клублар ўзаро келишувга эришишлари керак.

«Рома» 25 ёшли итальянни дастлаб ижарага олиб, сўнг 25 млн еврога сотиб олишни хоҳлаяпти.

Келишувга асосан, Руганининг пойтахт клубидаги маоши йилига 3 млн еврона ташкил қилади.

Аввалроқ матбуотда Даниэле Лондоннинг «Арсенал» клубига икки йиллик ижара асосида ўтиши ва муддат якунида «тўпчилар» уни 40 млн еврога сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, «Ювентус» Руганини 2015 йил февралида «Эмполи»дан 5 млн еврога сотиб олган. Ўтган мавсумда у А Сериянинг 15та ўйинида қатнашиб, уларнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди ва 2та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз