Узбек O'zbek
«Рома» Жеконинг келажагига ойдинлик киритди
Якшанба, 11 Август
1359

«Рома» бош мураббийи Паулу Фонсека ҳужумчи Эдин Жекодан воз кечмаслигини маълум қилди.

«Жеко жамоага керак. Биз уни сотиш ҳақида ўйламаяпмиз. Мен янги мавсумда унга таянаман», – дея Фонсеканинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли боснияликка «Интер» асосий даъвогар бўлиб турганди. Футболчининг трансфер нархи 20 млн еврога баҳоланаётганди.

Ўтган мавсумда Жеко «Рома» таркибида 40та ўйин ўтказиб, 14та гол урган ва 11та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз