Узбек O'zbek
«Реал» Зиданга журналистлар билан гаплашишни вақтинча тақиқлади
Якшанба, 11 Август
3439

«Реал» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг матбуот вакиллари билан мулоқотларини камайтиришга қарор қилди, деб ёзади АS.

Манбанинг хабарига кўра, клуб Зиданни матбуот вакиллари билан интервьюларда ҳаддан зиёд эҳтиросларга берилиб кетмоқда, деб ҳисобламоқда. Шунинг учун Зидан бугун бўлиб ўтадиган «Рома»га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашмайди.

Италия пойтахтидаги «Стадио Олимпико»да кечадиган ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Бу «қаймоқранглилар»нинг мавсумолди тайёргарлик давридаги сўнгги ўртоқлик ўйини бўлади.

«Қироллик клуби» янги мавсумни Ла Лиганинг илк турида 17 август куни «Сельта» меҳмони бўлиш билан бошлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз