Узбек O'zbek
Погба Сульшерни «МЮ»даги ички муҳитни бузмаслигига ишонтирди
Якшанба, 11 Август
3020

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерга кафолат бериб, янги мавсумда кийиниш хонасида муаммо келтириб чиқармаслигига ишонтирди. Бу ҳақда Mirror хабар тарқатди.

Ёз аввалида франциялик юлдуз клубдан кетиш истагида эканини очиқ айтган, ёз давомида унга «Реал» ва «Ювентус» даъвогарлик қилиб келган эди. Аммо иккала клуб ҳам «Юнайтед»нинг молиявий талабларини қондира олмади.

Хабарда таъкидланишича, Сульшер Погбанинг трансфери амалга ошмай қолгани боис у жамоадаги муҳитга путур етказиши мумкинлигидан хавотирланиб, шогирди билан бир неча марта очиқчасига гаплашиб олган.

Бу суҳбатларда Поль бу мавсум ўзини тўла «МЮ»га бағишлашини айтиб, мураббийни ишонтирган. У, шунингдек, клубнинг уни «Реал» ёки «Ювентус»га сотмаслик қарорини ҳурмат қилишини ҳам айтган.

Манбага кўра, норвегиялик мутахассис ҳамон 26 ёшли Погбани жамоа сардори бўлишга жиддий даъвогар, деб билади. Айни пайтда жамоада асосий сардор мақоми ҳимоячи Эшли Янгга тегиши.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз