Узбек O'zbek
Моуриньо АПЛ чемпионлигига даъвогар 3та клуб, лекин 4та жамоани санади
Якшанба, 11 Август
10733

Англиянинг Sky Sports телеканалига эксперт сифатида ишга кирган Жозе Моуриньо АПЛ ғолиблигига даъвогарлар борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

«Тўртта жамоа. Булар – «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»нинг иккинчи таркиби.

«Ман Сити»нинг асосий таркибга кирмай қолган футболчиларига қараб, бу клубнинг ҳатто иккинчи таркиби ҳам совринни қўлга кирита олади, деган фикрдаман», – деди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, бугун «Лестер Сити» – «Вулверҳэмптон» (18:00), «Ньюкасл» – «Арсенал» (18:00) ва «Манчестер Юнайтед» – «Челси» (20:30) учрашувлари билан Премьер-лигада биринчи тур якунланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз