Узбек O'zbek
Месси Ла Лигада мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин
Якшанба, 11 Август
2546

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати янги мавсум бошини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Эрнесто Вальверде маълум қилди.

«У соғаймоқда, лекин чемпионат бошлангунига қадар тайёр бўладими-йўқми, буни билмайман. Ҳаммаси у қадар ҳам осон эмас», – деган Вальверденинг сўзларини келтирди Goal.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли аргентиналик бир ҳафта олдин машғулотлардан бирида шикастланган, шу боис АҚШ сафарига бора олмаган эди.

Америкада «Наполи» билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказган «Барса» (2:1, 4:0) Ла Лигани 16 август, жума куни «Атлетик» майдонидаги учрашув билан бошлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз