Узбек O'zbek
«Ливерпуль» афсонаси: «Кийиниш хонасида Лукаку ва Погбани кўришни хоҳламасдим»
Якшанба, 11 Август
6644

«Ливерпуль»нинг афсонавий ўйинчиси Грем Сунесс ўтган мавсумдаги ишончсиз ўйинлардан сўнг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишни хоҳлаган ҳужумчи Ромелу Лукаку ва яримҳимоячи Поль Погба каби футболчиларни ўз жамоасида кўришни хоҳламаслигини айтди.

«Агар мен «МЮ» кийиниш хонасида бўлганимда, Лукаку клубни тарк этганидан қувонардим. Агар навбатдаги ўйинга тайёр бўлмаса ва кетишни хоҳлаётган бўлса, Погбани ҳам қаршимда кўришни истамасдим.

«Юнайтед»да бўлган ишларга, натижаларга худди бошқалар қатори Погба ва Лукаку ҳам жавобгар, аммо улар муваффақиятсизликда жамоадошларини айблашди. Келинг, тўғрисини айтайлик, «МЮ»нинг бу мавсум Чемпионлар Лигасида қатнашмаслигига сизлар ҳам айбдорсиз, йигитлар», – деб Сунесснинг сўзларини келтиради Times.

«МЮ»дан кетган Лукаку трансфер ойнаси ёпилиши арафасида «Интер»га ўтди. Погбанинг хизматларига эса «Реал» ва «Ювентус» қизиқмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз