Узбек O'zbek
Конте: «Лукакунинг сотиб олиниши «Интер» учун зўр трансфер бўлди»
Якшанба, 11 Август
1671

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг янги аъзоси Ромелу Лукаку ҳақида фикр билдирди. Августнинг бошида итальян клуби 26 ёшли ҳужумчини «МЮ»дан 65 млн еврога сотиб олганди.

«Ромелу жисмоний ва тактик жиҳатдан зўр бериб ишлаши керак. У «Интер» ўйинига мослашиши лозим. Бу, шубҳасиз, энг ажойиб трансфер бўлди. Биз жуда хурсандмиз. Ромелу мавсум бошига кучли истак билан тайёргарлик кўряпти», – деди Конте клуб каналига берган интервьюсида.

Лукаку 2017 йилдан 2019 йилгача «Манчестер Юнайтед» сафида ҳаракат қилди. Унгача эса «Эвертон», «Челси», «Вест Бромвич» ва «Андерлехт» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда Ромелу клублар миқёсидаги 45та ўйинда қатнашиб, 15та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз