Узбек O'zbek
«Бавария» Сане трансферидан воз кечди, жароҳат унинг «Сити»даги келажагига ҳам соя солиши мумкин
Якшанба, 11 Август
1972

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Сане жароҳат олгач, унинг «Бавария»га ўтиши эҳтимоли пасайди.

Mirror`нинг хабар беришича, Мюнхен клубининг 23 ёшли немисга нисбатан қизиқиши сўнган.

Бунгача клуб Санени Бундеслига тарихидаги энг қиммат футболчига айлантиришга – унинг учун 110 млн евро тўлашга тайёрлиги айтилаётган эди.

Хавбекнинг жароҳати, шунингдек, унинг «Сити» билан шартномани узайтириш бўйича музокараларига ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. «Шаҳарликлар» бир йилдан буён уни янги битим имзолашга кўндириш учун ҳаракат қилиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Лерой «Ливерпуль»га қарши кечган Англия Суперкубоги ўйини вақтида жароҳат олди. Кейинроқ маълум бўлишича, унинг тиззасидаги хочсимон пайлар узилган. У операция қилиниб, 6-7 ойдан кейингина майдонга қайта олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Англия чемпиони Санени 2016 йилда «Шальке-04»дан 50,5 млн еврога сотиб олган эди. Ўтган мавсумда у клубнинг барча мусобақалардаги 47та ўйинида 16+18 самарадорлик натижасини кўрсатган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз