Узбек O'zbek
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Афғонистонга қарши ўйинда 2та тўп фарқли ғалабани қўлдан чиқарди
Шанба, 10 Август
1849

Тожикистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионати давом этмоқда.

Турнирда бош соврин учун Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон ёшлар жамоалари ҳам кураш олиб боришяпти.

Илк турда футболчиларимиз Эрон ёшлар жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Иккинчи турда футболчиларимиз афғонистонлик ёшлар билан беллашиб, 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда ғалабани қўлдан чиқаришди.

CAFA U19 чемпионати
9 август

Ўзбекистон U19 – Эрон U19 0:2

10 август
Афғонистон U19 – Ўзбекистон U19 2:2
Голлар: Вождий (59), Муҳаммадий (86) – Шамсиев (11), Рафаэлов (45+1)

13 август
Ўзбекистон U19 – Тожикистон U19

15 август
Туркманистон U19 – Ўзбекистон U19

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз