Узбек O'zbek
«Шомуродов Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиши мумкин» - Кириченко
Шанба, 10 Август
8463

«Ростов» клубининг собиқ бош мураббийи Дмитрий Кириченко ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида илиқ сўзларни айтди.

«Шомуродов жамоага келганида ёш эди. Мослашиш учун унга вақт керак бўлган. Ўзбекистонда у ўзгача футбол ўйнаган – анча секин ва кучсиз. 

Аммо унинг иродали ва футболга муносабати тўғри экани кўриниб турди. Барча танбеҳ ва тавсияларни тўғри қабул қилди. Бундан ташқари интилувчанлиги ва жисмоний ҳолатининг яхшилиги «Ростов»да олдинги қаторга чиқиб олишига ёрдам берди. Ундан хурсандман. 

Агар у чемпионатнинг тўпурари бўлса, бундан ажабланмайман», — деб Кириченко сўзларини келтирмоқда Sportbox.

23 ёшли Шомуродов 2017 йилда «Ростов» клубига ўтди. Бу мавсумда унинг ҳисобида 4та ўйинда урилган 3та гол ва 1та голли узатма бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз