Узбек O'zbek
«Рома» «Реал» ҳужумчисини ижарага олмоқчи
Шанба, 10 Август
2118

«Реал» ҳужумчиси Мариано Диас фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Маълум бўлишича, 26 ёшли ҳужумчининг хизматларига «Рома» қизиқмоқда. Рим клуби Диасни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

Ҳужумчи «Реал» ёшлари таркибига 2011 йили келиб қўшилган. У 2016 йил 26 октабрда Мадрид клубида дебют қилади ва шу ўйиннинг ўзидаёқ гол уради. Мариано 2017 йил 30 июнда «Лион»га 8 млн евро эвазига ўтади. 2018 йили «Реал» 21,5 млн евро тўлаб, футболчини қайтариб олади. Диас ўтган мавсумда 22та ўйин ўтказиб, 4та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз