Узбек O'zbek
Рибери Нидерландия гранди таркибига ўтиши мумкин
Шанба, 10 Август
1744

Нидерландиянинг ПСВ клуби франциялик яримҳимоячи Франк Рибери хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Sport Bild хабарига кўра, эйндховенликлар устози Марк ван Боммел «Бавария»даги собиқ жамоадошини ўз клубига чорламоқда.

Айни пайтда Рибери эркин агент мақомини олган ва исталган клубига бепул ўтиши мумкин.

36 ёшли Рибери 2007-2019 йиллар давомида «Бавария» шарафини ҳимоя қилган. У мюнхенликлар таркибида жами 425та ўйинда майдонга тушиб, 124та гол урган ва 182та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Рибери «Бавария» билан умумий ҳисобда 24та соврин ютиб олган. Шу жумладан Бундеслигада 9 марта ғолиб чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз