Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарнинг «Барселона»га қайтиш шартларини маълум қилди
Шанба, 10 Август
13071

«Барселона» ёз охиригача собиқ ҳужумчиси Неймарни қайтариши мумкин.

Goal хабарига кўра, парижликилар 27 ёшли футболчи учун «Барселона»дан 50 миллион евро ва ҳимоячи Нелсон Семеду билан яримҳимоячи Филиппе Коутиньони сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин «ПСЖ» Неймар учун 222 миллион евро тўлаган эди.

Бразилиялик тўпурар учун «Реал» ҳам курашмоқда. Аммо Неймарнинг ўзи Каталонияга қайтмоқчи.

Ўтган мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз