Узбек O'zbek
Перишич «Бавария»га бир шарт билан ўтишга рози
Шанба, 10 Август
2397

«Интер» яримҳимоячиси Иван Перишич «Бавария»га ўтишга тайёр.

Sky Sports хабарига кўра, мюнхенликлар «нерадзурри» билан хорватияликнинг 1 йиллик ижарасини келишиб олишган.

Аммо Перишич «Бавария» олдига шарт қўйган: мюнхенликлар уни келаси йил ёзида тўлиқ сотиб олиши лозим. Футболчи ўз келажаги бўйича ойдин тасаввурга эга бўлишни хоҳлаяпти.

Перишич «Интер» таркибида 2015 йилдан бери тўп тепмоқда. У жами 163та ўйинда майдонга тушиб, 40та гол урган ва 37та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 30 миллион еврога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз