Узбек O'zbek
«Пахтакор» хоҳлаганича гол урган ва ғалабани самода сочилган юлдузларга бағишлаган ўйиндан фотогалерея
Шанба, 10 Август
1839

Бугун, 10 август куни Суперлигада навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди. «Пахтакор» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу «Пахтакор» учун ўзгача ўйин эди. Чунки бундан роппа-роса 40 йил аввал «Пахтакор» футболчилари авиаҳалокатга учраган ва 17 «Пахтакор»чи самога сочилганди...

Шу боис бу баҳсга «Пахтакор» ғалаба қозонишни қаттиқ хоҳлаб тушди. Шу куни рақиб «Бухоро» ҳам пойтахтликларга айтарли қаршилик қила олмади. Сергеев битта, Черан ва Бикмаев иккитадан гол уришди. Аммо голлардан бирортаси 79-дақиқада урилмади. «Пахтакор» футболчилари голлари ва ғалабани 1979 йил 11 август куни ҳалокатга учраган «Пахтакор»чиларга бағишлашди.

Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва эътиборли ҳолатларни кадрга жойлади. Қуйида «Пахтакор» — «Бухоро» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз