Узбек O'zbek
«Қўқон-1912» Самарқандда бир киши кам бўлиб иродали ғалаба қозонган ўйиндан фотогалерея
Шанба, 10 Август
623

Бугун, 10 август куни Суперлигада 16-тур ўйинлари бошланди. Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири Самарқандда ўтказилди. Маҳаллий «Динамо» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилди.

Қўқонликлар ўйиннинг 35-сониясида урилган гол эвазига ғалаба қозонишди. «Қўқон-1912» ўйиннинг 64-дақиқасидан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади. Вадим Агишев таянч зонаси вакили Собит Синдоровга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Шундай бўлса-да, қўқонликлар ғалабани сақлаб қолишди.

Ўйинни Темур Копадзе ҳам стадиондан кузатди. Бу эса унинг «Қўқон-1912»га мураббий бўлиши ҳақидаги гаплар бежизга айтилмаганини исботлади. Кейин маълум бўлишича, Копадзе чиндан маслаҳатчи мураббий бўлиб Қўқон жамоасида ишлаётган экан. Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди. Қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз