Узбек O'zbek
Муҳсин Муҳаммадиев: «Ҳисоб 0:5. Менимча, ҳеч қандай изоҳ шартмас»
Шанба, 10 Август
2199

«Бухоро» бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев Суперлига 16-туридан ўрин олган «Пахтакор»га (0:5) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мураббий натижадан жуда ранжиганини яшириб ўтирмади.

«Ҳисоб 0:5. Менимча, ҳеч қандай изоҳ шартмас.

Руҳий тайёр эмасдик. Тўп 50 метр масофадан учиб келди ва гол ўтказиб юбордик. Уёғига ўйнамасак ҳам бўлаверарди. Ўйин шу билан тугади. Бугун «Пахтакор» кучли эди. 

«Биринчи давра охирида «Бухоро» учун мағлубиятлар тугади», дедим? Шу гапимга осилиб олиш шартми? Айтган бўлсам, айтибманда. 

Мана жарима зарбасини тепяпти, гол уряпти. Мен тўпни ушлаб қолишим керакми? Ҳозирча натижа йўқ. Бир оддий хато туфайли ютқаздик. 

Ҳаёт тугамади, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз», - деб Муҳаммадиев сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз