Узбек O'zbek
Манжукич собиқ клубига қайтиши мумкин
Шанба, 10 Август
4042

«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукич ёзда «Бавария»га қайтиши мумкин.

Football Italia хабарига кўра, клублар 33 ёшли футболчининг ижараси ҳақида музокара ўтказмоқда. «Бавария» кейинчалик уни15 миллион еврога тўлиқ сотиб олишга рози бўлиб турибди.

Аввалроқ хорватиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин эди. Аммо сўнгги паллада трансфер амалга ошмай қолди.

Манжукич 2012-2014 йилларда «Бавария»да ўйнаган. Ўтган мавсумда футболчи «Ювентус» таркибида барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 18 миллион еврога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз