Узбек O'zbek
Кокорин ва Мамаев қамоқхонада футбол ўйнадилар
Шанба, 10 Август
3029

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев яна футбол майдонига қайтишди.

Белгород вилоятининг 4-сон аҳлоқ тузатиш колониясида маҳбуслардан иборат «Олтин йўлбарс» ва Профессионал футбол лигаси вакили бўлмиш «Салют» жамоалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтди. Маҳбуслар таркибида Кокорин ва Мамаев ҳам майдонга тушишди. Унда «Олтин йўлбарс» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Павел Мамаев ўйинда ҳет-трикни қайд қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Кокорин ва унинг укаси Кирилл, Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий 2018 йил 8 октябрь куни Москва марказида 2та муштлашувда иштирок этиб, Минпромторг мулозими Денис Пак ва ҳайдовчи Виталий Соловчукни дўппослашган эди.

8 май куни Москванинг Пресня суди ака-ука Кокоринларни 1 йилу 6 ой, Мамаев ва Протасовицкийни 1 йилу 5 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Футболчиларнинг октябрь – ноябрь ойларида озодликка чиқиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз