Узбек O'zbek
«Ювентус» Дибалани қайси клубга сотишни истаётгани маълум бўлди
Жума, 09 Август
9110

Пауло Дибаланинг «Ювентус»дан кетиши эҳтимоли ҳамон сақланиб қолмоқда.

The Independent`нинг маълум қилишича, «Тоттенҳэм» ёки «Манчестер Юнайтед»га трансфери амалга ошмай қолгач, Турин клуби уни «ПСЖ»га сотишни истаяпти.

Ўз навбатида Франция чемпиони Неймар билан хайрлашган тақдирда Дибалани ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Аввалроқ «ПСЖ» Дибала учун 60 млн евролик таклиф билан чиқишга улгургани, аммо «Юве» аргентиналик ҳужумчи учун 70 миллион сўраётгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз