Узбек O'zbek
«ПСЖ» Дибалага катта маош таклиф қилмоқчи
Жума, 09 Август
2406

«ПСЖ» мутасаддилари ва «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибаланинг агенти ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг маълум қилишича, француз клуби аргентиналикка 5 йиллик шартнома таклиф қилиб, йилига 12 млн евро (солиқлардан ташқари) маош тўлашга тайёр.

Қўшимча қилинишича, бир пайтнинг ўзида «Ювентус»дагилар Паулони «Интер» ҳужумчиси Мауро Икардига айирбошлаш вариантини ҳам кўриб чиқишяпти.

Аввалроқ «ПСЖ» Дибала учун 60 млн евро таклиф қилгани, аммо Турин жамоаси 70 миллион сўраётгани хабар қилинган, шунингдек, «Юве» 10-рақам эгасини айнан Париж грандига сотиш ниятида экани айтилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз