Узбек O'zbek
Отабек Ғуломхўжаев: «Ҳозир бизда тенг кучга эга 2та таркиб мавжуд»
Жума, 09 Август
2598

Бугун, 9 август куни Душанбеда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказиладиган «CAFA U-19 Championship-2019» мусобақаси старт олади.

Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мусобақа олдидан ЎФА расмий сайтида Ўзбекистон U-19 термаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари келтириб ўтилди.

«Биринчи навбатда Тожикистон футбол федерацияси ва мусобақа ташкилотчиларига яхши кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдираман.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун мазкур мусобақа жорий йил ҳисобидан дастлабки халқаро турнир бўлади. Ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиб келяпмиз. Май ойида берлинлик тенгқурларимизга қарши ўйин ўтказдик.

Душанбедаги мусобақага мамлакат Суперлигасида ўйнаётган бир қатор ўйинчиларимизни олиб келмадик. Шундай бўлса-да, бу ёшдаги авлодда анча кучли футболчилар тўпланган.

Айни пайтда бизда 2та тенг кучга эга таркиб мавжуд, ҳар бир ўйинчи шеригининг ўрнини боса олади», – дейди Ғуломхўжаев. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз