Узбек O'zbek
Москва клуби «Боруссия Дортмунд»дан ҳужумчи Максимилиан Филиппни сотиб олди
Жума, 09 Август
1350

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Максимилиан Филипп Москванинг «Динамо» жамоаси аъзосига айланди.

Рус клуби расмий сайтига кўра, 25 ёшли немис билан 4 йиллик шартнома тузилган. Шартнома шартлари маълум қилинмади.

Филипп янги жамоасида 5-рақамда ўйнайди.

Трансфер тасдиқлангунига қадар Bild нашри «Динамо» Максимилиан учун «Боруссия»га 20 млн евро тўлаши ҳақида хабар тарқатган.

Маълумот учун, Филипп ўтган мавсум Бундеслиганинг 18та турида қатнашиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз