Узбек O'zbek
Лерой Сане узоқ муддатга сафдан чиқди
Жума, 09 Август
3704

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Сане жарроҳлик столига ётади.

ВВС хабарига кўра, 23 ёшли футболчининг тиззасидаги хочсимон пайлар узилиб кетган. Одатда бундай жароҳатдан тикланиб олиш учун камида 6 ой мухлат керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Сане Англия Суперкубогидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши баҳсда оғир жароҳат олган эди.

Аввалроқ унинг «Бавария» ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди эса бу трансфер сўроқ остида турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз