Узбек O'zbek
«Бавария» ўртоқлик ўйинида жавобсиз 23та гол урди
Жума, 09 Август
11201

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўртоқлик ўйинида Бавария вилоятининг маҳаллий ҳаваскорлар жамоаси «Роттах-Эгерн»ни 23:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ҳаммадан кўп голни Корентин Толиссо киритди. У тўртта гол уришга муваффақ бўлди. Робет Левандовски, Томас Мюллер, Кваси Вридт ва Леон Горецкалар учтадан гол уришди. Яримҳимоячи Ренату Саншеш дублга эришди. Леон Даяку, Серж Гнабри, Александр Нолленбергер ва Сарприт Сингхлар ҳам ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Яна бир голни «Роттах-Эгерн» футболчиси Ларс Дитрих ўз дарвозасига уриб қўйди.

2500 томошабин қаршисида кечган учрашув Бундеслига тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи Люка Эрнандес учун дебют ўйин бўлди.

Бу икки клубнинг ўтган йилги баҳси мамлакат чемпионининг 20:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган эди.

«Роттах-Эгерн» – «Бавария» 0:23
Голлар: Саншеш 7ʼ 20ʼ, Даяку 8ʼ, Левандовски 9ʼ 16ʼ 30ʼ, Гнабри 34ʼ, Толиссо 38ʼ 41ʼ 40ʼ 42ʼ, Мюллер 49ʼ 61ʼ 88ʼ, Сингх 59ʼ, Горетцка 63ʼ 67ʼ 78ʼ, Дитрич (автогол) 73ʼ, Вридт 55' 76ʼ 83ʼ, Нолленберг 80ʼ.
«Бавария» (1-тайм): Нойер (Фрюхтль, 30), Цайзер, Зюле, Май, Дэйвис, Толиссо, Тиаго, Саншеш, Даяку, Левандовски, Гнабри.
«Бавария» (2-тайм): Фрюхтль (Ульрайх, 65), Нолленбергер, Павар, Эрнандес, Вилл, Сингх, Киммих, Горетцка, Мюллер, Вридт, Арп.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 3 август куни Германия Суперкубоги учун кечган баҳсда «Боруссия» Дортмундга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз