Узбек O'zbek
14 боксчидан 14та медаль, 10та олтин. Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистонга аталди
Жума, 09 Август
6717

Кувайтда бўлиб ўтган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоасининг мутлақ устунлиги билан якунланди.

Кеча, 8 август куни финал жанглари бўлиб ўтди. Унда 14та вазн тоифасидан 12тасида ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилди.

Бу 12 боксчидан 10 нафари финалда ҳам ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Терма жамоанинг икки аъзоси кумуш, яна икки вакили бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, Бекзод Хидиров қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоасининг барча 14 аъзоси медаль билан ортга қайтадиган бўлди. Делегация жой олган самолёт 9 августдан 10 августга ўтар кечаси соат 02:30да Тошкентга қўнади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати Осиё чемпионати совриндори бўлган ўзбекистонлик ёш боксчилар рўйхатини тақдим этди.

Олтин:
-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-40 кг: Фаррух Тўлаганов
-43 кг: Умидилло Абдурасулов
-46 кг: Бобурбек Бобожонов
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов 
-52 кг: Далержон Бозоров 
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев
-61 кг: Мирзоб Некбоев 
-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш:
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов 
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза:
-70 кг: Айназар Кенесбаев 
+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

Олтин медаллар тақсимоти:
10 - Ўзбекистон
2 - Қозоғистон
2 - Ҳиндистон

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз