Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» Аргентина миллий жамоаси футболчисини сотиб олишга яқин
Пайшанба, 08 Август
3935

«Тоттенҳэм» «Бетис» билан Жовани Ло Чельсо трансферини келишди, деб хабар беради Sky Sports.

Манбага кўра, ўйинчи Лондон клуби билан 5 йиллик шартнома тузади ва йилига 4 млн евро маош олади.

«Бетис» аргентиналик футболчини «Лас-Пальмас» билан ўтган ўртоқлик ўйини қайдномасига киритмади.

Эслатиб ўтамиз, Ло Чельсо Европага 2016 йили келган ва «ПСЖ» аъзосига айланган. Дастлабки мавсумини ўз юртида ижара асосида ўтказган. Сўнг «ПСЖ»да 38та ўйин ўтказиб, 4та гол муаллифига айланган. 2018 йил «Бетис» яримҳимоячини ижарага олган. Ўша йилнинг апрель ойида эса Севилья клуби 23 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олган.

Ўтган мавсумда Ло Чельсо клубининг барча турнирлар доирасидаги 46та ўйинида майдонга тушиб, 16та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган. Америка Кубогида эса Аргентина таркибида 6та ўйинда қатнашди, 1та гол ва 1та ассистентликни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз