Узбек O'zbek
Коутиньо учун немис гранди даъвогарлик қилмоқда
Пайшанба, 08 Август
4027

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо «Бавария»га ўтиши мумкин.

DW Sports хабарига кўра, инглиз клублари футболчига бўлган қизиқишни йўқотганидан сўнг, немис гранди бразилиялик учун асосий даъвогарга айланган.

Аввалроқ, «Челси», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари Коутиньо хизматига қизиқиш билдираётгани, «Барселона» эса уни камида 100 миллион еврога сотмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Ўтган мавсумда футболчи «Барселона» таркибида барча мусобақаларда 53та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз