Узбек O'zbek
Канчельскис: «Ўзбекистонда футболчиларнинг жароҳат олмаслиги учун қўй сўйиб, қурбонлик қилинади»
Пайшанба, 08 Август
4511

«Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ воқеалар тўғрисидаги Матч ТВ ўқувчиларига гапириб берди.

«Ўзбекистонда қўй сўйиб, қурбонлик қилиш одатга айланган. Бунга бемалол қараб тура оламан. Ваҳоланки, баъзилар юзини ўгириб олишади.

Нега қурбонлик қилишади? Мусулмонларнинг урф-одати шунақа. Қўйни бўғизлаб, қонини футбол майдончасидаги чуқурчага тўкишади. Футболчилар жароҳат олмаслиги учун шундай қилишади. Дарҳақиқат, «Навбаҳор»да ишлаганимда футболчилардан бирортаси жароҳат олмаган», - деб Канчельскис сўзларини келтирмоқда Матч ТВ сайти.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис 2018-2019 йилларда «Навбаҳор»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа Суперлига бронза медалини қўлга киритган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз