Узбек O'zbek
«Галатасарой» Туркия Суперкубогини қўлга киритди
Пайшанба, 08 Август
1600

Туркия Суперкубоги доирасида «Галатасарой» ва «Оқҳисор Беледиеспор» жамоалари тўқнаш келишди. Ўйин Анқарадаги «Эрьяман» ўйингоҳида бўлиб ўтди ва унда Истанбул клуби минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Ягона тўп «Галатасарой» яримҳимоячиси Юнес Беланда томонидан 38-дақиқада киритилди.

Шу билан «Галатасарой» 16-марта Туркия Суперкубогини қўлга киритиб, бу борада рекордчига айланди.

«Оқҳисор Беледиеспор»-«Галатасарой»  0:1
Гол
: Беланда – 39
«Оқҳисор Беледиеспор»: Дегирменчи, Юнлю, А.Бабаджан, Келеш, Кокалич, Вршаевич, Чевикер (Атасевен, 81), Джеленк (Байяр, 70), Ротман, Эшер (Айик, 64), Бьярнасон
«Галатасарой»: Муслера, Луйиндама, Мариано, Тейшейра, Нагатомо, Беланда (Донк, 90+1), Дурмаз (Фегули, 81), Сери, Инан, Бюйюк (Мор, 72), Бабель
Огоҳлантиришлар: Бьярнасон, 34, Юнлю, 56, Байяр, 80 - Беланда, 66, Мариано, 66

Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» ўтган мавсум Туркия чемпиони ва Туркия Кубоги соҳиби бўлган, Кубок финалида ҳам «Оқҳисор Беледиеспор» жамоасини мағлубиятга учратганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз