Узбек O'zbek
Габриэл Жезус Бразилия миллий жамоасидан икки ойга четлатилди
Пайшанба, 08 Август
2517

Бразилия миллий жамоаси июль ойида Америка Кубоги финалида Перуни 3:1 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Ўйиннинг 70-дақиқасида ҳужумчи Габриэл Жезус рақибининг оёғига жуда қаттиқ тепди ва қизил картага лойиқ кўрилиб, майдондан четлатилди. Бироқ у ҳакамнинг қароридан норози бўлиб, уни пора олганликда айбловчи ишорани қилди.

КОНМЕБОЛ аҳлоқ қўмитаси футболчининг бу қилиғини ўрганиб чиқди ва 30 минг доллар миқдорида жаримага тортди. Бундан ташқари, миллий жамоа ўйинларидан икки ойга четлатди, деб хабар беради ESPN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз