Узбек O'zbek
Дибаланинг имиж ҳуқуқи бўйича шартномаси унинг АПЛга келишига тўсиқ бўлмоқда
Пайшанба, 08 Август
4596

«Тоттенҳэм» «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала билан келишиб олди, аммо аргентиналик футболчининг имиж ҳуқуқлари трансферни вақтида амалга оширишга тўсиқ бўлмоқда, деб хабар берди The Independent.

Англияда бугун – трансфер ойнасининг сўнгги куни.

Турин клубининг янги бош мураббийи Маурицио Сарри Дибалани ўз жамоасида кўрмоқчи эмас, «шпорлар» устози Маурисио Почеттино эса Паулонинг салоҳиятига юқори баҳо беради. Шу боис «Тоттенҳэм» жорий ҳафтада уни сотиб олиш учун аниқ таклиф билан чиққан, футболчининг маош борасидаги талабларини ҳам қондиришга тайёрлигини билдирган.

Шунга қарамай, Дибаланинг имиж ҳуқуқи борасидаги шартномаси трансферга тўсқинлик қиляпти. 25 ёшли футболчининг Малтада рўйхатга олинган «Star Image Company» билан битими бор. Шу боис «Тоттенҳэм» уни сотиб олиш фикридан қайтмаса, яна қўшимча бир неча миллион евро сарфлашга мажбур.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз