Узбек O'zbek
ЦСКА 23 миллионга ҳам кўнмай, Чаловни АПЛга қўйиб юбормади
Пайшанба, 08 Август
2067

ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов «Кристал Пэлас»га ўтмайдиган бўлди.

«Спорт-Экспресс» маълумотига кўра, Москва клуби 21 ёшли футболчини 23 млн фунтга сотишга кўнмаган.

ЦСКА Чаловни сотиб юборган тақдирда таркибда бирорта ҳам ҳужумчи қолмаслиги, қисқа вақт ичида унга муносиб ўринбосар топилмаслигидан хавотири боис таклифни рад этгани айтилмоқда.

Ўтган ҳафта «Кристал Пэлас» Чалов учун 15 млн евролик таклифига рад жавобини олгани маълум бўлганди.

Маълумот учун, Фёдор «армиячилар»нинг ўз тарбияланувчиси саналади. У асосий жамоада 2017 йилдан бери ўйнаяпти.

9-рақам эгаси ўтган мавсумда клублар миқёсида 37та ўйинда иштирок этиб, 17та гол ва 7та ассист муаллифи бўлди. У 15та гол билан Россия Премьер-лигасининг тўпурарига айланганди.

Чаловнинг «ЦСКА» билан шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз