Узбек O'zbek
«Барселона» ўртоқлик ўйинида «Наполи»дан устун келди
Пайшанба, 08 Август
5132

Майамидаги «Хард Рок» ўйингоҳида «Барселона» ва «Наполи» ўртасидаги ўртоқлик баҳсида 2:1 ҳисобида каталонияликлар ғалаба қозонди.

Ўйиндаги учала голни ҳам «Барселона» футболчилари киритишди. 18-дақиқада яримҳимоячи Серхио Бускетс ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада ҳимоячи Самюель Умтити автогол муаллифига айланди. Ҳал қилувчи гол 79-дақиқада яримҳимоячи Иван Ракитич томонидан урилди. 

Бу ўйин «Наполи» учун мавсумлар оралиғидаги 5-ўртоқлик ўйинидир. Карло Анчелотти жамоаси уларнинг 2тасида ғалаба қозонишган бўлса, яна 2та ўйинда мағлубиятга учрашган, 1 ўйин дуранг билан якунланган. «Барселона» эса ҳозирча 4та ўйин ўтказди. Уларнинг учтасида ғалабага эришиб, 1тасида мағлуб бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз