Узбек O'zbek
Ғарбий Осиё чемпионати. Баҳрайнни енга олмаган Саудия Арабистони финал йўлланмасини бой берди
Пайшанба, 08 Август
1718

Саудия Арабистони миллий жамоаси Ғарбий Осиё чемпионатида гуруҳ босқичининг иккинчи турини Баҳрайнга қарши ўтказиб, голсиз дурангга рози бўлди.

Бу натижа билан саудияликлар финал йўлланмасини муддатидан олдин бой бериб бўлди.

Жамоа илк турда Кувайтга 1:2 ҳисобида ютқазган эди. Эрве Ренар шогирдлари 3-турда ўзлари каби муддатидан олдин финалдан умид узган Иорданияга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Ғарбий Осиё Футбол Федерацияси шафелигида Ироқда ўтаётган турнирда 9та жамоа қатнашмоқда. Гуруҳ босқичидан кейин дарҳол иккала гуруҳ ғолиблари финалда тўқнаш келиши билан мусобақага якун ясалади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ЖЧ-2022 саралашида Ўзбекистон миллий жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган. Франциялик мураббий Эрве Ренар терма жамоани ўтган ой охирида қабул қилиб олган эди.

Ғарбий Осиё чемпионати
Карбала, Эрбил (Ироқ)
«A» гуруҳи
Ироқ – Ливан 1:0
Яман – Фаластин 0:1

Фаластин – Ироқ 1:2
Ливан – Сурия 2:1

Сурия – Яман 1:1
Ливан – Фаластин 0:0

Яман – Ливан (8 август)
Сурия – Ироқ (8 август)

Фаластин – Сурия (11 август)
Ироқ – Яман (11 август)

«B» гуруҳи
Иордания – Баҳрайн 0:1
Саудия Арабистони – Кувайт 1:2

Баҳрайн – Саудия Арабистони 0:0
Кувайт – Иордания 1:1

Иордания – Саудия Арабистони (10 август)
Кувайт – Баҳрайн (10 август)

Финал – 14 август

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз