Узбек O'zbek
Анчелотти Хамес трансфери ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
Пайшанба, 08 Август
1156

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти «Реал»даги собиқ шогирди Хамес Родригес трансфери ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

«Бу ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман. Бу мавзу атрофида турли гап-сўзлар жуда кўп бўляпти. Агар ниманидир айтишим керак бўлса, ўша заҳоти айтаман», – деган Анчелоттининг матбуот анжуманидаги сўзларини келтирди Sport.es.

Неаполь клуби кеча Майамида «Барселона»га қарши назорат ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида ютқазди.

«Бу – ўртоқлик учрашуви, унда натижага эмас, жамоа кўрсатган ўйинга қараш керак. Шу томондан қарасак, биз кўплаб вазиятлар ярата олдик. Албатта, кўпроқ гол уришни истагандик. Бу табиий. Буни тўғрилаш учун бизда ҳали вақт бор», – деб мағлубиятга изоҳ берди Анчелотти.

«Наполи» ва «Барселона» иккинчи ўртоқлик ўйинини шанба куни АҚШдаги энг катта стадион – «Michigan Stadium» ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз