Узбек O'zbek
Верратти «ПСЖ»нинг икки футболчиси танқид қилинган постга лайк босди
Чоршанба, 07 Август
5302

«ПСЖ» яримҳимоячиси Марко Верратти «Инстаграм»да жамоа дарвозабонлари Кевин Трапп ва Альфонс Ареола танқид қилинган шарҳга «лайк» босди.

Верратти «лайк» босган шарҳда шундай ёзилганди: «Ҳар қандай ҳолатда «ПСЖ»нинг иккала дарвозабони расво. Биз уларни сотишимиз керак ва Андре Онана ёки Кейлор Навасни олиб келишимиз керак». 

Онана «Аякс», Навас «Реал» дарвозабони саналади.

Эслатиб ўтамиз, Трапп ўтган мавсумни ижара асосида «Айнтрахт»да ўтказган эди. Немис клуби 29 ёшли дарвозабонни сотиб олмоқчи эди, аммо «ПСЖ» Кевинни сақлаб қолишни хоҳлади. Трапп «ПСЖ»га 2015 йили келиб қўшилган, Ареола эса ёшлар жамоасида 2006 йилдан ҳаракат қила бошлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз