Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» Эриксеннинг нархини туширди
Чоршанба, 07 Август
4884

«Тоттенҳэм» яримҳимоячи Кристиан Эриксен учун кўпи билан 50 млн фунт сўрамоқда, деб хабар беради Mirror.

Нашр маълумотига кўра, «шпорлар» президенти Даниэль Леви ўтган йили ёзда Кристиан учун 130 млн фунт нарх белгилаган, аммо ҳозирга келиб, футболчи билан шартнома муддати тугашига бир йил қолгани ва унга реал талабгорлар йўқлиги клуб раҳбарини нархни туширишга мажбур қилган.

Аввалроқ Эриксенга «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» даъвогарлиги хабар қилинган эди. Бироқ охирги миш-мишларга қараганда «МЮ» бу борадаги музокараларни тўхтатган, бунга хавбекнинг Испанияга кўчиб ўтишни истаётгани сабаб бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз