Узбек O'zbek
ОКМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини мағлубият билан бошлади
Чоршанба, 07 Август
1655

7 август куни Таиландда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Унда қитъамизнинг энг кучли 16та клуби иштирок этмоқда. 

Бангкок шаҳри мезбонлик қилувчи мусобақада юртимиз шарафини Олмалиқнинг ОКМК клуби ҳимоя қиляпти. Ҳамюртларимиз B гуруҳидан ўрин олган бўлиб, «Тай Сон Нам» (Вьетнам), «Нафт ал-Васат» (Ироқ) ва «Ар-Райян» (Қатар) клубларига қарши баҳс олиб боришади. 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга йўл олишади.

ОКМК дастлабки турда Вьетнамнинг «Тай Сон Нам» клубига қарши ўйнади ва 1:4 ҳисобида ютқазди.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
В гуруҳи 

7 август
«Тай Сон Нам» (Вьетнам) – ОКМК (Ўзбекистон) 4:1
Голлар: Три (11), Тран Тай (29, 33) Шимизу (21) — Акбар Усмонов (5)

9 август
ОКМК (Ўзбекистон) – «Нафт ал-Васат» (Ироқ)

11 август
«Ар-Райян» (Қатар) – ОКМК (Ўзбекистон)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз