Узбек O'zbek
ОЧЛдаги Доҳа дербисида ҳакамнинг қарори Хавини ғазаблантирди
Чоршанба, 07 Август
5949

«Ас-Садд» устози Хави мураббий сифатида халқаро майдонда дебют қилди. Клуб Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Доҳанинг бошқа бир жамоаси –«Ал-Дуҳайл» билан тўқнаш келди.

Қатар пойтахтининг Дуҳайл туманида кечган дастлабки учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўйин охирида ҳакам баҳсли вазиятда тўп мезбонлар ҳимоячиси қўлига тегмаган деб топди ва пенальти белгиламади. Бундан жаҳли чиққан Хави сув идишини тепиб юборди. Идиш билан бирга Хавининг кроссовкаси ҳам учиб кетди. 

Жавоб учрашуви 13 августда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Хави май ойида футболчилик фаолиятини якунлаб, ўзи 3 йилдан буён ўйнаб келган «Ас-Садд»да бош мураббий сифатида иш бошлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз