Узбек O'zbek
Диего Форлан фаолиятини якунлади
Чоршанба, 07 Август
2424

Уругвай миллий жамоаси ҳужумчиси Диего Форлан фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Менда янги таклифлар бор эди, аммо фарзандларим тарбиясига эътибор қаратишга аҳд қилдим. Хайрлашув ўйини? У «Пеньярол» ёки Уругвай миллий жамоаси иштирокида бўлади», – деди Форлан.

40 ёшли Форлан фаолияти давомида «Индепендьенте», «Манчестер Юнайтед», «Вильярреал», «Атлетико», «Интер», «Пеньярол», «Мумбаи Сити» клубларида ўйнади. Унинг сўнгги клуби Ҳонконгнинг «Китчи» жамоаси бўлди. Уругвай миллий жамоаси таркибида 112та ўйинда 36та гол урган.

Форлан Англия чемпиони, Европа Лигаси ғолиби ва УЕФА Суперкубоги соҳиби, Уругвай чемпиони ва Америка Кубоги ғолиби саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз