Узбек O'zbek
Дибала учун 70 млн евро таклиф қилишди, «Ювентус» бунга рози
Чоршанба, 07 Август
12865

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала «Тоттенҳэм»га ўтиши эҳтимоли ортиб бормоқда, деб хабар берди Sky Sport Italia журналисти Жанлука Ди Марцио.

Манбага кўра, Лондон клуби Дибала учун 70 млн евролик таклиф жўнатган ва таъкидланишича, бу маблағ туринликларни қониқтиради.

Энди «шпорлар» Дибаланинг ўзи билан шартнома борасида, унинг вакиллари билан хизмат ҳақи юзасидан келишиб олиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Англияда трансфер ойнасининг сўнгги куни – 8 август. Аввалроқ Пауло учун «ПСЖ» 60 млн евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз