Узбек O'zbek
Саудия Арабистони Ғарбий Осиё чемпионатини мағлубият билан бошлади
Сешанба, 06 Август
2159

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидаги рақиби Саудия Арабистони Ғарбий Осиё чемпионатини мағлубият билан бошлади.

Ғарбий Осиё Футбол Федерацияси шафелигида Ироқда ўтаётган турнир гуруҳ босқичининг илк турида саудияликлар Кувайтга 1:2 ҳисобида ютқазишди.

Эрбил шаҳридаги ўйинда ҳисоб 13-дақиқада суадлар вингери Роби Сўфёний томонидан очилди. 25-дақиқада Ал-Мусавий пенальтидан жавоб голини урди. 67-дақида Файсал Ажаб Ал-Азимийнинг голи Кувайтга ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, ўтган ой охирида Саудия Арабистони миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган франциялик Эрве Ренар дебют ўйинида иродасиз мағлубиятни қабул қилди.

Жамоа гуруҳ босқичи доирасида, шунингдек, 7 август куни Баҳрайн, 10 августда Иорданияга қарши майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз