Узбек O'zbek
«ПСЖ» Дибала учун 60 млн евро таклиф қилди
Сешанба, 06 Август
1694

«ПСЖ» «Ювентус»дан ҳужумчи Пауло Дибалани сотиб олишга қизиқиб қолди.

Франциянинг Canal+ телеканали хабарига кўра, Париж гранди 25 ёшли аргентиналик учун 60 млн евро таклиф қилган.

Аввалроқ «ПСЖ» жамоадан кетиши кутилаётган Неймар ўрнига айнан Дибалани олмоқчи экани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Паулонинг «Манчестер Юнайтед»га трансфери амалга ошмай қолди. Футболчининг ўзи Туринда қолишни афзал билди, ўз навбатида манкунианликлар унинг маош борасидаги талабини юқори деб ҳисоблади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз