Узбек O'zbek
Косельни «Бордо»га ўтмоқда. Трансфер қиймати маълум
Сешанба, 06 Август
1479

«Арсенал»дан кетиш истагида эканини очиқ билдирган ҳимоячи Лоран Косельни Франция чемпионатига қайтиш арафасида.

Goal`нинг ёзишича, 33 ёшли футболчи «Бордо»да тиббий кўрикдан ўтиш учун Францияга келган.

Нашрнинг Лондон клубига яқин манбалари берган маълумотга кўра, трансфер 5 млн евро эвазига амалга ошмоқда.

Қўшимча қилиш жоиз, «Арсенал» сардорининг шартномаси тугашига бир йил қолган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз